АПЛ. "Ньюкасл" "Эвертон"ни аяб ўтирмади

АПЛнинг 33-туридан ўрин олган икки учрашув ўз ниҳоясига етди. "Ньюкасл" сафарда "Эвертон"ни 5:1 ҳисобида мағлуб қилган бўлса, "Борнмут" "Саутгемптон" устидан зафар қучди. 

"Эвертон" - "Ньюкасл" баҳсида Уилсон дубль қилди. Бундан ташқари, Жоелинтон ва Мёрфи ўз номига биттадан гол ёздириб қўйди. Мезбонлардан Макнил орадаги фарқни қиқартирди.

"Саутгемптон" - "Борнмут" ўйинидаги ягона голни Таварьне урди. Ярим ҳимоячи 50-дақиқада Соланкенинг пасидан кейин рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!