АПЛ. Пенальтидан киритилган икки гол МЮга уч очко келтирди

АПЛ 28-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" баҳси бўлиб ўтди. Унда манкуниаликлар 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Голларга Бруно Фернандеш ҳамда Маркус Рэшфорд муаллифлик қилди. Қизиғи, ҳар икки гол пенальтидан киритилди. 

Шу тариқа, "қизил иблислар" очколари сонини 47 тага етказиб олган ҳолда, АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни банд этиб турибди. 

                                                     "Манчестер Юнайтед" - "Эвертон" 2:0 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!