АПЛ. Шиддатли тарзда ўтган Шимолий Лондон дербисида ғолиб аниқланмади

"Эмирейтс" стадионида кечган Шимолий Лондон дербиси одатдагидек жанговар ва муросасиз тарзда кечди ва 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа билан поёнига етди.

10-дақиқада Кристиан Эриксен ҳисобни очди. Орадан ярим соат ўтиб, Ҳарри Кейн Бернд Лено дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

Биринчи бўлим сўнггида эса Александр Ляказетт ҳисобни қисқартирган бўлса, 71-дақиқада Пьер-Эмерик Обамеянг мувозанатни тиклади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!