АПЛ. Сўнгги дақиқаларда ирода намойиш этган "бўрилар" камбек эвазига "Челси"ни мағлуб этди!

CHERY AUTO

Англия Премьер-лигаси 13-турининг илк ўйини бўлган "Вулверхемптон" - "Челси" баҳси ҳозиргина ўз ниҳоясига етди. Драматик кечган бахсда "бўрилар" "аристократлар"дан устун келди.

Дастлаб, 49-дақиқада "Челси" ҳужумчиси Оливье Жиру ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада Даниель Поденс ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида "Вулвз" ҳужумчиси Педро Нето жамоасига ғалаба олиб келган голни уришга муваффақ бўлди: 2-1! 

Tecno

Ўйиндаги ғалабадан сўнг, Нуну Эшпириту Санту шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олди, Лемпард жамоаси эса бу турда кучли тўртликка киролмайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!