АПЛ тарихидаги энг яхши легионер ҳимоячи ва дарвозабон аниқланди

Англия премьер-лигаси тарихидаги энг зўр легионер ҳимоячи ва дарвозабонлар аниқланди.

BBC тарқатган хабарга қараганда овоз бериш жараёнларига кўра "Манчестер Юнайтед"нинг даниялик афсонавий дарвозабони Петер Шмейхель барчадан кўп овоз тўплаб, премьер-лига тарихидаги энг зўр дарвозабон номини қўлга киритди. Бу борада кейинги ўринларни Петр Чех ("Челси"/"Арсенал") ва Давид Де Хеалар ("Манчестер Юнайтед") эгаллашди.

Энг яхши легионер ҳимоячи эса Венсан Компани ("Манчестер Сити") бўлди. Ундан кейинги ўринларни Неманья Видич ва Яп Стамлар (иккаласи - МЮ) эгаллашди.

Фото: alla4u.ru

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!