АПЛ. "Тоттенхэм" камбэк қурбони бўлди ва кетма-кет иккинчи учрашув мағлубиятга учради

АПЛ 12-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Тоттенхэм" баҳси бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, Жонсон 3-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Пабло Сарабия ҳамда Марио Лемина асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда гол уриб, "бўрилар"га 3 очко тақдим этди. 

Очколари сонини 15 тага етказиб олган "Вулвз" АПЛ турнир жадвалида 12-поғонани банд этиб турибди. 26 очкоси бор "шпорлар" 2-поғонани банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!