АПЛ. "Уотфорд" мавсумдаги дастлабки мағлубиятини "Манчестер Юнайтед"дан қабул қилиб олди
Shahzod
Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 5-туридан ўрин олган "Уотфорд" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Уотфорддаги «Викарэйдж Роуд» стадионида кечган беллашувда "қизил иблислар" 2:1 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритишди.
Ромелу Лукаку ва Крис Смоллинглар томонидан киритилган голларга мезбонлар сафидан Андре Грей бир марта жавоб қайтарди.
Бу "Уотфорд" учун мавсумдаги дастлабки мағлубият бўлди.


Изоҳлар (0)