АПЛ. "Вест Хэм" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари. АПЛ 6-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Манчестер Сити" учрашуви матнли тарзда эхтиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Маҳрезнинг зарбасини Фабиански қайтарди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 86'

    Бирга-бир вазиятдан Стерлинг фойдалана олмади. Жамоалар ўйин сўнгида фаолликни оширди.

  • 84'

    Пабло Форналс бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Жуда қулай имконият кўкка совурилди.

  • 82'

    "Вест Хэм"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.

  • 80'

    Де Брюйненинг стандарт вазиятдан берган зарбасини Фабиански ушлаб олди.

  • 79'

    Стерлингни йиқитган Огбонна огоҳлантирилди.

  • 78'

    Кайл Уокер ўз ўрнини Александр Зинченкога бўшатиб берди.

  • 76'

    "Сити" катта устунлик билан ҳужум қилмоқда.

  • 74'

    Фоден унга узатилган тўпга етиши учун тезлиги панд берди.

  • 71'

    Де Брюйненинг марказга оширган тўпига ҳеч ким ета олмади.

  • 68'

    Жарред Боуэн майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Ҳаллер ўйинни давом эттиради. Шунингдек, Де Брюйне Бернарду Сильвани алмаштирди.

  • 67'

    Ярмоленконинг узоқ масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 65'

    "Вест Хэм" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Бироқ ҳужум муваффақиятсиз якунланди.

  • 63'

    Стерлинг жарима майдони ичига узатган тўпга Фоден ета олмади.

  • 61'

    Бу сафар узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрган Уокернинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 59'

    Кайл Уокернинг жарима майдонига узатмаси жуда ноаниқ кетди.

  • 57'

    Манчестерликлар тўлиқ устунликни қўлга олмоқда.

  • 54'

    Канселу жарима майдони ичида тўпни ўзига бўйсундира олмади. Қулай вазият қўлдан кетди.

  • 52'

    Майкл Антонио майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Андрей Ярмоленко ўйинга қўшилди.

  • 51'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Фоден ҳисобни тенглаштирди!

    Канселу қанотда рейд уюштириб, марказда турган шеригини тўп билан таъминлади. Фоден дарвозани ишғол этди.

  • 50'

    "Сити" тўпни назорат қилмоқда.

  • 48'

    Бўлимни меҳмонлар фаол бошлади. Родрининг зарбаси ҳимоячига тегиб қолди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Бўлимлар оралиғида "Сити" таркибида ўзгариш: Фил Фоден Серхио Агуэро ўрнига майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    "Вест Хэм" штурм уюштирмоқда. Меҳмонларга ҳимояланиш осон бўлмаяпти.

  • 42'

    Тайм сўнгини майдон эгалари фаолроқ ўтказмоқда.

  • 39'

    Антонио ҳужумда қоида бузди.

  • 37'

    Қулай позицияга чиқиб бориш учун Гюндоганнинг тезлиги етмади.

  • 35'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпни "Сити" футболчилари осонлик билан бартараф этди.

  • 33'

    Эрик Гарсиянинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 31'

    "Вест Хэм" ҳимояда бехато ҳаракат қилмоқда. Манчестерликлар ҳужумлари бесамар якунланмоқда.

  • 28'

    Гвардиола шогирдлари босим уюштирмоқда. Бироқ жарима майдонига киришга имкон бўлмаяпти.

  • 25'

    Дарҳол қарши ҳужумга ўтган "шаҳарликлар" чап қанотдан марказга узатма амалга оширди. Маҳрезнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 25'

    Антонио рақиб жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам пенальти йўллигини айтди.

  • 24'

    Ноаниқ узатма туфайли меҳмонларнинг ҳужуми тўхтаб қолди.

  • 23'

    Ҳисобда олдинга ўтиб олган мезбонлар тўп назоратини ҳам қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 21'

    Рақиб жарима майдони яқинида "Сити" яхши стандартга эга бўлди.

  • 18'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Майкл Антонио ҳисобни очди!

    Соуфалнинг узатмасини Майкл Антонио чалқанча услубда дарвозага йўллади. Эдерсон тўпни қайтара олмади.

  • 16'

    Агуэронинг жарима майдони марказига узатган тўпига Стерлинг мослаша олмади. Қулай вазият қўлдан кетди.

  • 14'

    Диаш Бернарду узатган тўпни ўзига бўйсундира олмади. 

  • 11'

    "Сити" рақиб ярим майдонида тўпни назорат қилган ҳолда янги ҳужумларни ташкил қилишга пайт пойялаяпти. 

  • 9'

    Лондонликлар тўпни назорат қилиш орқали рақиб ҳужумларидан қутулмоқчи. 

  • 8'

    Бернарду "Сити"нинг қарши ҳужумини ривожлантира олмади. 

  • 6'

    Канселунинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 3'

    Гюндоган ўзига узатилган тўпга ета олмади. 

  • 2'

    "Сити" тўп назоратини амалга оширмоқда. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Лондондаги "Олимпия" стадионида ўйинга барча нарса шай ҳолатда. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 6-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Манчестер Сити" учрашуви бошланмоқда. Матнли трансляцияни бошлаймиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!