АПЛ янада кейинроққа қолдирилди

Англия Премьер лигасининг ахборотига кўра, Англияда коронавирус билан боғлиқ тўхталишдан кейин, мамлакатдаги барча профессионал лигаларнинг ўйинлари 30 апрелгача қолдирилганини эълон қилди.

Ушбу қарор АПЛ, Чемпионшип, Лига 1 ва Лига 2 мусобақаларини ўз ичига олади.

Футбол ассоциацияси қоидалар (FA) мавсум 1 июнга қадар якунланиши кераклигини маълум қилганди.

Аммо, FA раҳбарияти 2019/20 йилги мавсум якунланишининг муддатини узайтиришга қарор қилди.

"Профессионал футбол ўйинларининг барчаси камида 30 апрелга қадар қолдирилди," - дейилган лиганинг расмий баёнотномасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Англияда мавсум 4 апрелга қадар қолдирилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!