АПЛ юлдузи "Ал-Ҳилол"га ўтишга яқин турибди

"Фулхэм" тўпурари "Ал-Ҳилол"га ўтиш арафасида. 

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Саудия клуби ҳужумчи Александр Митрович трансферини якунлади. Фақат "Ал-Ҳилол"нинг инглиз клубига берган таклифи борасида келишув амалга ошмаган. 

Митрович июль ойида Осиё клуби билан шахсий шартнома шартларини келишиб олганди. Энди у "Фулхэм"ни кутишига тўғри келади. 28 ёшли форварднинг трансфери яқин соатларда ҳал бўлиши мумкин . 

Июль ойида "Ал-Ҳилол" ҳужумчи учун 40 миллион евро таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Энди улар миқдорни 55 миллион еврога қадар кўтаришга тайёр. 







Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!