АПЛда энг кўп қуруқ ўйин ўтказаётган дарвозабон "Кристал Пэлас" посбони бўлиб турибди!
Англия премьер-лигасида 8 та тур ортда қолганидан хабарингиз бор. Айни вақтга келиб, "Тоттенхэм" ва "Арсенал" жамоалари 20 очко билан жадвалда қўшҳокимлик қилмоқда.
9-тур олдидан дарвозабонлар статистикаси маълум бўлди. Унга кўра, ҳозирча энг кўп қуруқ ўйин ўтказган посбон "Кристал Пэлас" "ярим жамоаси" Сэм Жонстон бўлиб турибди. У 8 учрашувнинг 4 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.
Кейинги ўринларда 3 тадан қуруқ учрашув ўтказган Бернд Лено ("Фулхэм"), Ник Поуп ("Ньюкасл"), Давид Райя ("Брентфорд"), Роберт Санчез ("Челси"), Эдерсон ("Манчестер Сити") ва Гульельмо Викарио ("Тоттенхэм") номлари қайд этилган.
Марҳамат, қуйида жадвал билан танишиш имконига эгасиз!
Фикрлар