АПЛда ҳеч бир футболчи Харри Кейн қилган ишни уддалай олмаган

  • 04 Apr 22:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Бугун Англия премьер-лигасининг 30-турида "Тоттенхэм" сафарда "Ньюкасл" (2:2) билан дуранг қайд этди. Шу куни “шпорлар”нинг ҳар иккала голига ҳам Харрий Кейн муаллифлик қилди.

Tecno

Эътиборлиси, Кейн шу тариқа премьер-лиганинг сафар ўйинларида киритган голлари сонини 84 тага етказиб олди. Бунинг учун унга 120 та ўйин керак бўлди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра, бу АПЛ учун рекорд натижа ҳисобланади. Шу пайтгача ҳеч бир футболчи бир жамоа сафида премьер-лиганинг меҳмондаги ўйинларида бу қадар кўп гол урмаган.

Харри Кейн жорий мавсум АПЛда жами 28 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 19 та гол ҳамда 13 та голли узатма ёздириб қўйди. У мусобақа тўпурарлари жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 2-ўринда бораётган "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ҳисобида 18 та гол бор.

Comments

You must be logged in to commet!