АПЛда иши юришмаган Коутиньога янги чақирув

"Goal" нашри тарқатган хабарларга кўра, "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Филиппе "Коринтианс" жамоасига ўтишга яқин турибди. Футболчининг агенти Киа Журабчиан бразилия жамоаси билан яхши муносабатда. 

Ҳавбекнинг маоши туфайли тўлиқ трансфер амалга ошиши қийин. "Коринтианс" АПЛ клубига ижара вариантини таклиф қилиши мумкин. Шунда икки клуб футболчининг маошини бўлиб тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, "Астон Вилла" Коутиньони "Барселона"дан 20 миллион еврога харид қилганди. Жорий мавсум у 12 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракат амалга оширмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!