АПЛда жон сақлаб қолган “Тоттенхэм” иқтидорли ҳимоячисини ижарада ўйнатмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Тоттенхэм” 19 ёшли ҳимоячиси Лука Вушковични яна “Гамбург”га юбориш вариантини кўриб чиқмоқда.

Маълумотларга кўра, инглиз клуби футболчининг ривожланиши учун доимий ўйин амалиёти муҳим деб ҳисобламоқда. Шу сабаб унинг Германияда яна бир мавсум қолиши эҳтимоли юқори баҳоланяпти.

"Гамбург" сафида Вушкович ўзининг иқтидори ва ишончли ҳаракатлари билан яхши таассурот қолдирди. Клуб ҳам уни жамоада сақлаб қолишдан манфаатдор экани айтилмоқда.

Ёш ҳимоячи жисмоний кучи, ҳаводаги устунлиги ва ҳимоядаги хотиржам ўйини билан кўплаб мутахассислар эътиборини тортган.

Ҳозирча келишув расман тасдиқланмаган, аммо “Тоттенхэм” футболчининг ривожланиш режасида “Гамбург”ни муҳим босқич сифатида кўраётгани хабар қилинмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!