АПЛда сентябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди
Ads

Англия чемпионатининг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси учун номзодлар маълум қилинди.

Унга кўра, "Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александер-Арнолд, "Арсенал" форварди Пьер-Эмерик Обамеянг, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячилари Кевин де Брюйне ва Рияд Марез, "Тоттенхэм" ҳужумчиси Сон Ҳин Мин, "Лестер" ҳимоячиси Рикарду Перейра, "Борнмут" ҳужумчиси Каллум Уилсон ва "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жон Макгинн ой футболчиси бўлиш учун номзодлик қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, энг яхши футболчини аниқлаш учун мухлислар, АПЛ клублари сардорлари ва экспертал орқали сўровнома ўтказиб аниқланади.