АПЛда сентьябр ойининг энг яхши футболчиси маълум бўлди

Англия Премьер-лигаси расмий "Твиттер" саҳифаси сентябрь ойининг энг яхши футболчиси номини эълон қилди. Унга кўра, "Эвертон" ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин ўтган ой АПЛнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Расмий саҳифа орқали тақдим этилган видеода англиялик ҳужумчи жамоаси билан 3 та ғалабага эришгани ва 5 та голга муаллифлик қилгани кўрсатилган. 

Таъкидлаш жоизки, мерсисайдликлар футболчиси кеча Англия терма жамоаси таркибида дебют қилди ва илк учрашувидаёқ гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар