АПЛда сентябрь ойининг энг яхши мураббийи аниқланди

АПЛда сентябрь ойининг энг яхшилари аниқланди. Унга кўра, "Тоттенхэм" футболчиси Сон Хён Мин ўтган ойнинг энг яхши футболчиси, деб топилган бўлса, энг яхши мутахассис мақомига Анге Постекоглу лойиқ лойиқ кўрилди. 

Ўтган ойда Постекоглу бошчилигидаги "шпорлар" АПЛ доирасида 4 ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонди. Шунингдек, битта дуранг натижа қайд этди ("Арсенал" билан - 2:2). 

Айни дам "Тоттенхэм" Премьер-лига турнир жадвалида 20 очко билан пешқадам бўлиб турибди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!