АПЛда яна бир юлдузли жамоа пайдо бўлиши мумкин

  • 27 Apr 15:35
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Англиянинг "Ньюкасл" клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида бир қатор йирик харидларни амалга ошириши кутилмоқда.

Tecno

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра, “қарғалар” янги мавсум олдидан "Наполи" ҳимоячиси Калиду Кулибали, "Бетис" хавбеки Набиль Фекир ва ПСЖ форварди Эдинсон Каванини таркибга жалб этмоқчи.

Айтиш керакки, биргина Кулибалининг ўзи 80 млн евро туради. Лекин, тез орада жамоани Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салман сотиб олишини инобатга олсак, бу арзимасдек туюлади.

Comments

You must be logged in to commet!