АПЛни тарк этган навбатдаги жамоа маълум бўлди

Гап шундаки, "Фулхэм" Англия Премьер-лигаси 33-тури доирасида сафарда "Уотфорд"га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа Скотт Паркер шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 17 талигича қолди ва жамоа турнир жадвалида 19-ўринда бормоқда.

Эътиборлиси, "Фулхэм"нинг олий дивизионда қолиш имконини берадиган 17-ўриндаги билан орадаги очколар фарқи 16 тага етди. Яъни жамоа ўзининг келгуси бешала баҳсни ўз фойдасига ҳал қилсада, якунда Премьер-лигани тарк этиши аниқ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар "Хаддерсфилд Таун"нинг ҳам АПЛ билан хайрлашиши муддатидан олдин маълум бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!