АПЛнинг 3 гранди 18 ёшли португалиялик футболчига қизиқишмоқда
Англия клублари "Порту" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Родриго Морага даъвогарлик қилмоқда.
18 ёшли футболчи учун асосий даъвогар "Ньюкасл" бўлиб турибди: Transfer News Live хабарига кўра, "қарғалар" таваккал қилишга ва ўсиб келаётган юлдуз трансфери учун катта пул тикишга тайёр. Ёш португалияликнинг нархи тахминан 69 миллион фунтни (тахминан 80 миллион евро) ташкил этади ва бонуслар билан 100 миллион фунтдан (115 миллион евро) ошиши мумкин. Футболчини "Манчестер Сити" ва "Арсенал" ҳам кузатиб бормоқда.
Жорий мавсумда Родриго Мора "Порту" сафида барча мусобақаларда 36 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол ва иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Фикрлар