
АПЛнинг 3 клуби МЮ дарвозабонига қизиқмоқда
“Манчестер Юнайтед” клуби қишки трансферлар даврида “Астон Вилла”да ижарада тўп сураётган дарвозабони Сэм Жонстон билан хайрлашиши мумкин. Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра манкуанликлар 24 ёшли посбоннинг трансферини 5 млн фунтга баҳолашмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича Жонстонга «Вест Хэм Юнайтед», «Вест Бромвич» ҳамда «Кристал Пэлас» каби АПЛ клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда.
Ўз навбатида “Астон Вилла” ҳам тажрибали дарвозабонни ўзида сақлаб қолмоқчи, бироқ, бирмингемликлар молиявий фэйр-плейга амал қилишлари учун жамоадан кимнидир сотиб юборишлари керак.
Маълумот учун, Жонстон жорий мавсум Чемпионшипда 23та учрашувда иштирок этиб, ўз дарвозасидан 22та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.
Фикрлар