АПЛнинг 6 клуби Суперлигада иштирок этмайди
АПЛнинг 6 топ клуби Суперлигада қатнашишдан бош тортди. Бу ҳақда "The Telegraph" нашри хабар берди.
"Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси", "Арсенал", МЮ ва "Тоттенхэм" клублари УЕФАнинг ЕЧЛда иштирок этишига қўйган тақиқидан сўнг шундай қарорга келгани айтилмоқда.
Бу жамоалардан кейин Италиянинг "Интер" клуби ҳам Суперлигада қатнашмаслигини маълум қилди. "Нерадзуррилар" ҳозирча бунга сабаб кўрсатмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Суперлигасида 10та жамоа иштирок этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Фикрлар