АПЛнинг икки клуби Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси учун кураш бошлади

"Арсенал" ва "Вулверхэмптон" клублари "Валенсия" ҳужумчиси Макси Гомес учун кураш бошлади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, АПЛ клублари 24 ёшли уругвайлик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида сотиб олишни режалаштирмоқда. “Кўршапалаклар” оғир молиявий қийинчиликларга дуч келгани боис етакчи футболчисини сотиб юбориши мумкин. Гомеснинг товон пули 140 млн еврони ташкил этади, аммо у бундан камроқ маблағ эвазига сотилиши кутилмоқда.

Гомес жорий мавсум “Валенсия” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган. Макси Уругвай терма жамоасида 2017 йилдан буён тўп суриб келади. У ўтган давр мобайнида жами 17 та ўйинда иштирок этди ва 2 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!