АПЛнинг нақд 5та клуби
Ads

Лондоннинг "Арсенал" ва "Челси" клублари "Барселона" хавбеки Денис Суаресни ўз сафида кўришмоқчи. Бу ҳақда Football Espana нашри хабар бермоқда.

Унга кўра АПЛ етакчилари 24 ёшли футболчини жорий қишки трансферлар чоғидаёқ сотиб олишни режалаштиришган. Ўз навбатида каталонияликлар ушбу футболчини 10 млн еврога баҳоламоқда. Суаресга шунингдек "Эвертон", "Вест Хэм" ва "Уотфорд" клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд. Қолаверса унинг ўзи ҳам барқарор ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Маълумот учун, Суарес асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум “кўк-анор ранглилар” сафида жами 6та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.