АПЛнинг янги мавсуми қачондан бошланиши маълум қилинди

Англия Премьер-лигаси клублари ва ташкилотчилари янги мавсумни бошлаш бўйича бугун ўтказилган йиғилиш натижалари маълум қилинди.

Унга кўра, чемпионат баҳсларига 12 сентябрдан старт берилади. Сўнгги тур эса, 2021 йилнинг 21 майида ўтказилиши белгиланди.

Ташкилотчилар футбол ассоциацияси ва лига клублари билан турнир тақвими бўйича музокараларни давом эттираётгани ҳақида баёнот берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)