Ақидахон Ахтамова Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинлари лицензиясини қўлга киритди!
Айни кунларда Грузиянинг Тбилиси шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи жаҳон кубоги старт олди
Қувонарлиси, мусобақанинг дастлабки кунида аёллар ўртасида -50 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Ақидахон Ахтамова 109 кг натижа қайд этган ҳолда жаҳон рейтингида 8-ўринни эгаллади ва Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг Париж Паралимпия ўйинларига қўлга киритган лицензиялари сони 41 тага етди.
Фикрлар