
Ақлинг бўлса, “Челси”га ўтма!
“Брюгге” мутасаддилари жамоанинг истеъдодли футболчиси Шарл де Кетеларни “Челси” таклифини қабул қилмасликка чақирмоқда. Улар 20 ёшли бельгиялик ярим ҳимоячи “аристократлар” сафига ўтса, ўсишдан тўхтатишини уқтирмоқда.
Де Кетелар Бельгия футболининг келажаги порлоқ тарбияланувчиларидан ҳисобланади. У профессионал футболдаги дебютини 2019 йили “Брюгге” жамоаси сафида нишонлаган. Шундан буён 89 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 14 та голли пас узатди.
Агар сиз ҳозир катта клубга борсангиз, у ерда таниқли номларга дуч келасиз. Шунда савол туғилади: Сиз кимнинг ўрнида ўйнамоқчисиз? Албатта, Де Кетеларнинг агентлари уни “Милан”, “Реал”, “Челси” каби гранд клубларга жойламоқчи бўлади. Лекин захирада ўтириб, ривожланиш мумкин эмас. Бундай ҳолат ўйинчи карьерасига салбий таъсир қилади. Мен Шарлнинг ўрнида бўлганимда агентимга: Менга ПСВ таркибини қоғозда кўрсатиб, у ерда асосий таркибда кимнинг ўрнида ўйнашимни айтинг, деган бўлардим, - дейди футбол скаути Урбейн Хезарт.
Таъкидлаш жоизки, Шарл де Кетелар Бельгия терма жамоаси аъзоси ҳам ҳисобланади.
Фикрлар