АҚШ Африканинг энг зўр ҳакамига мамлакатга кириш рад этганини сабабини айтди
2026 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик бўйича Оқ уй ишчи гуруҳи раҳбари Эндрю Жулиани Африканинг энг яхши ҳакамларидан бири ҳисобланган Омар Абдулқодир Артанга мамлакатга кириш рад этилгани сабабларини изоҳлади. Аввалроқ сомалилик реферига виза бериш масаласида рад жавоби қайд этилган эди.
- Ҳакамга виза берилмагани Трампнинг Сомали ҳақидаги танқидлари билан боғлиқ, деган фикр нотўғри. Саволнинг ўзи хато асосга қурилган. Президент бир масалада доимий позицияга эга ва мен бу борада уни тўлиқ қўллаб-қувватлайман: биз АҚШга хавф туғдириши мумкин бўлган шахсларни киритмаймиз. Бу жаҳон чемпионати бўладими ёки бошқа бир тадбир — фарқи йўқ, — деди Жулиани.

Фикрлар