АҚШ аёллар терма жамоаси сардори: Аёл футболчилар ҳам эркаклар каби маош олиши керак
АҚШ аёллар терма жамоаси сардори Меган Рапинонинг фикрича футболда аёллар ва эркаклар футболида тўланадиган маошлар бир ҳил бўлиши керак.
“Агар футбол федерацияси тенг маош тўлаш масаласини кўтариб чиқишга тайёр бўлса, биз ҳам ушбу масалани муҳокама қилишга тайёрмиз. Мен эркак футболчиларга қанча маош тўланаётган бўлса, бизга ҳам худди шунча тўланиши керак деб ҳисоблайман. Бу имконсиз нарса деб ўйламайман”, - дейди Рапино.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ аёллар терма жамоаси жорий йил Парижда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган эди. Рапино эса мундиалда “Олтин бутса”ни қўлга киритди.
Фикрлар