АҚШ сафари олдидан футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхати эълон қилинди
Бугун Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинга киришди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Мидори Ҳонда мураббийлиги остидаги жамоа 2-5 апрель кунлари Тошкентда ўқув-машғулотларини олиб боради. Шундан кейин вакилаларимиз АҚШ аёллар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок этиш учун Огайо штатига жўнаб кетишади.
Япониялик мутахассис томонидан Тошкентдаги йиғинга жалб этилган футболчиларнинг кенгайтирилган таркиби билан танишинг
Маълумот учун:
1-ўйин
АҚШ — Ўзбекистон
Тошкент в.б 10-апрел соат 02:30
(маҳаллий в.б 9-апрел соат 17:30)
Колумбус, Огайо
2-ўйин
АҚШ — Ўзбекистон
Тошкент в.б 13-апрел соат 04:00
(маҳаллий в.б 12-апрел соат 19:00)
Филаделфия, Пенсилвания
Фикрлар