АҚШ ва Эрон мундиалда ўзаро тўқнаш келиши мумкинми? Шу ҳолат кузатилса, нима бўлади?
АҚШ қўшинлари ҳозир ҳам Эронга нисбатан ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда. Шу боисдан Эрон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этиши бир муддат савол остида қолган эди. Бахтига, мусобақа иштирокчилари рўйхатига ўзгариш киритишга тўғри келмади, Эрон терма жамоаси ҳам мундиалда майдонга тушади. Шу билан бирга, хавфсизликка оид хавфлар юқори экани сабабли, АҚШда ўтадиган Эрон терма жамоаси ўйинлари алоҳида назорат остида бўлади.
Қизиғи шундаки, АҚШ ва Эрон терма жамоалари жаҳон чемпионатида 1/16 финалдаёқ тўқнаш келиши мумкин. Агар ҳар икки жамоа ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгалласа, плей-оффнинг илк босқичида айнан бир-бирига рақиб бўлади.
Агар АҚШ ва Эрон терма жамоалари плей-офф босқичига бошқа ўринлардан йўл олишса, уларнинг ўзаро учрашуви мусобақанинг кейинги, янада юқори босқичларига қолиши мумкин.

Фикрлар