АҚШ вакиллари термамиз аъзолари билан учрашди

CHERY AUTO

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати мезбони АҚШнинг Глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили Паоло Замполли ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник миллий терма жамоамиз билан учрашди.

Tecno

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди.

Махсус вакил Паоло Замполли АҚШ раҳбарияти номидан терма жамоамизни 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклаб, келгуси учрашувларда омад тилади. Шунингдек, у АҚШ мезбонлигида ўтадиган мундиал нафақат спорт, балки дўстлик, инновация ва ҳамкорлик рамзи бўлишини таъкидлади.

Меҳмонларга футболчиларимиз имзо чеккан тўплар эсдалик совғаси сифатида топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!