АҚШлик боксчи Василий Ломаченкони рақиб сифатида "назарига илмади"

  • 19 апрель, 2020, 17:01
  • 0
  • Бокс

Америкалик боксчи Девин Хейни украиналик Василий Ломаченко билан бўлажак жанг ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Шуни сизга айта оламанки, мен ҳеч қачон оқ танли инсонга ютқазмайман. Одамларнинг нима дейиши  аҳамиятсиз. Эшитинг, бирорта оқ танли бола мени мағлуб эта олмайди. Ҳафтанинг ҳар қандай кунида у билан жанг қилишга тайёрман. Мен 10 та жангнинг 10 тасида уни ютаман", - деди Хейни.

Хейни фаолияти мобайнида профессионал рингда 24 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган. Уларнинг 15 тасини муддатидан олдин якунлашга эришган.

                                                                                                                                Манба: Boxingscene

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!