Араблар барибир Леони қўйиб юборишмайди. Ёхуд Месси Саудия ҳукумати билан маҳфий шартнома имзолаганини биласизми?

Май ойи бошида клуб рухсатисиз Саудия Арабистонига дам олиш учун кетиб қолган Месси туфайли ПСЖда жанжал бошланди. Парижликлар аргентиналик футболчини икки ҳафтага футболдан четлатишди, бироқ омма олдида кечирим сўрагач, санкциялар бекор қилинди.

Ўшанда жаҳон чемпионининг баёнотида: "Мен бу сафарни бекор қила олмадим" деган ибора эшитилди.

Ностандарт ибора ортида нима тургани нуфузли The New York Times нашри томонидан аниқланган. Таҳририятда Лео ва Саудия Арабистони расмийлари ўртасидаги махфий PR келишуви мавжудлиги тўғрисида маълумот бор эди.

Гап қандай келишув ҳақида кетмоқда?

Шартнома 2021 йил 1 январда тузилган. Уни Леонинг ўзи ва акаси Родриго имзолаган бўлиб, келишуб футболчининг бизнес манфаатларини ифодалайди. Аммо ушбу шартномада Саудия Арабистони расмийларининг имзолари киритилмаган.

2022 йил 9 майда Мессининг Инстаграм саҳифасида Саудия Арабистонидан биринчи пост пайдо бўлди. Тахминларга кўра, бу футболчи ва Туризм вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликнинг бошланиши эди ва бу ташриф Леога 2 миллион долларга яқин даромад келтирган.

Шартнома тафсилотлари қандай? Месси бундан қанча пул олади?

Гап тижорат фаолиятида иштирок этиш, ижтимоий тармоқлардаги постлар (ҳозирда Леонинг Инстаграм саҳифасида 473 миллион обуначи бор) ва Лео оиласи билан бирга ўтказиши керак бўлган Саудия Арабистонидаги пул тўланадиган таътил ҳақида кетмоқда. Месси ўз саёҳатларидан олинган суратларни баҳам кўриши ва уларни вазирлик томонидан тасдиқланган хештег билан белгилаши лозим эди.

The New York Times томонлар ўртасидаги шартноманинг айрим тафсилотларини очиқлади. Унга кўра:

-‎ Месси Саудия Арабистонида 5 кунлик дам олиш ёки ҳар бири 3 кун давом этадиган иккита саёҳат учун тахминан 2 миллион доллар олади. Саёҳат харажатлари ва беш юлдузли меҳмонхоналар Саудия Арабистони ҳукумати томонидан тўланади - келишувга Мессининг ўзи ва унинг атрофидаги 20 кишигача киради.

-‎ Мессига Саудия Арабистонини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида тарғиб қилувчи йилига 10 та пости учун яна 2 миллион доллар тўланади.

‎- Бундан ташқари, Саудия ҳукумати Леога давлат сайёҳлик кампаниясида қатнашгани учун йилига яна 2 миллион доллар тўлайди.

‎- Хайрия ва оммавий нутқ учун яна 2 миллион доллар.

- Шунингдек, футболчи ва Саудия ҳукумати ўртасида имзоланган шартномада Мессига мамлакат ва унинг раҳбарларининг обрўсига путур етказадиган, инсон ҳуқуқларининг бузилиши, аёлларни камситиш ва бошқа авторитар хатти-ҳаракатлари учун танқид қилинаётган ҳар қандай сўзларни айтишни тақиқловчи банд ҳам бор.

Бир марта Лео Саудия Арабистонига келмади, гарчи у келиши шарт бўлган бўлсада. Мен бунинг учун кечирим сўраши керак эди ва бунинг вақти келган эди.

Айтиш керакки, Месси ўз мажбуриятларини сидқидилдан бажаради, лекин баъзида вазиятлар умуман бошқача бўлиши мумкин.

2021 йилнинг февралида, шартнома имзоланганидан бир неча ҳафта ўтиб, Месси Саудия Арабистони туризм вазирига режалаштирилган ташрифини амалга ошира олмагани учун узр сўраб хат ёзди. Ўша мактубда аргентиналик Аҳмад Ал-Хатебга “Жаноби олийлари” деб мурожаат қилган ва бора олмаслигидан “чуқур афсусдалигини” билдирган.

Ўшанда Месси "Барселона"да тўп сурарди. У спортчи сифатида эътиборсиз қолдириб бўлмайдиган мажбуриятлари борлигини ёзган. Гап Испания чемпионати доирасидаги "Бетис"га қарши ўйин, кейин эса Испания кубоги доирасидаги ўйин ҳақида кетмоқда.

Лео арзонга тушдими?

Бу савол Саудия Арабистони расмийлари ва Месси учрашувини ташкил қилган собиқ футболчи Райко Гарсия Кабрера берилди. Кабрера аргентиналик футболчи саудияликлардан Криштиану Роналду ва Карим Бенземанинг маошлари билан таққосланадиган миқдордаги маблағни сўрамаганидан ҳайратда қолганини айтди. У буни Леонинг Саудия Арабистони ва унинг раҳбариятига ишониши билан изоҳлади.

Саудиялик диссидентларнинг оилалари футболчини қироллик билан ҳамкорлик қилмасликка ундаганидан кейин ҳам Месси фикридан қайтмади. Очиқ мактубда улар: “Саудия режими сиздан ўз обрўсини ювиш учун фойдаланмоқчи”, деб ёзишган.

Бу айбловларни Саудия Арабистони расмийларининг ўзлари рад этган ва Месси бу мурожаатга умуман муносабат билдирмаган.

Sports.ru сайтида Бахтиёр Тоштемиров таржимаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!