Араухо "Реал"га қарши ўйингача тикланиши мумкин
"Барселона" ҳимоячиси Рональд Араухо Испания кубоги ярим финалида "Реал"га қарши жавоб ўйинигача тикланиши мумкин. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Араухо жароҳати туфайли Испания чемпионати доирасида бўлиб ўтадиган "Барселона"нинг "Элче"га қарши навбатдаги ўйинини албатта ўтказиб юборади. Аммо футболчида "Реал"га қарши учрашувда майдонга қайтиш имконияти бор.
Эслатиб ўтамиз, Испания кубогининг илк ярим финалида "Барселона" сафарда "Реал"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Фикрлар