Араухо сафдан чиқди
"Барселона" футболчиси Роналдь Араухо сафдан чиқди. У "эл-класико"да кичик жароҳат билан ўйнаган ва алмаштирилиши ҳам мумкин эди, лекин ҳимоячи жамоасини муҳим паллада ташлаб кетишни истамаган.
Маълум бўлишича, Араухо 2 ҳафта майдонга туша олмайди. Футболчи Уругвайнинг FIFA кунларидаги матчлар учун чақирилган ўйинчилар орасида мавжуд эди. Эндиликда, 24 ёшли ҳимоячи "Барса"нинг Ла Лига доирасида "Эльче"га қарши баҳсида қайтиши мумкин.
Рональд ушбу мавсумда биринчи марта жароҳат олаётгани йўқ. У каталонияликларга 12 та учрашувда ёрдам бера олмади. Бу олдинги йилларга қараганда анча кўп.
Фикрлар