Араухо Винисиуснинг ҳаракатларидан норози
Испания кубогидан ўрин олган "эл-класико" баҳсли вазиятларга бой ўтди. Майдонда бир неча марта футболчилар бир-бири билан келиша олмай қолди. Мазкур беллашвда Араухо ва Винисиус тўқнашувига ҳам гувоҳ бўлдик. "Барса" ҳимоячиси ушбу воқеа ҳақида гапирди.
"Винисиус ўйиннинг бошидан охиригича футболчилар билан гаплашиб, уларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилди. Мениннг бундан жаҳлим чиқди ва реакция билдирдим. У майдонда футбол ўйнаши керак," - деди Араухо.
Рональднинг Бразиялик вингер билан алоқалари яхши. У Винисиусни доимо энг яхшилардан, деб тарифлаб келган.
Фикрлар