Араухонинг агенти футболчининг келажаги ҳақида гапирди
«Ливерпуль» мавсум якунида ижарадаги марказий ҳимоячи Рональд Араухони тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда.
Рональд Араухо келажаги борасида ҳали бир қарорга келмаган. Бу ҳақда футболчининг агенти Эдоардо Крняр маълум қилди.
Уругвайлик футболчи «Барселона»га тегишли бўлса-да, айни пайтда ижара асосида «Ливерпуль» сафида ўйнамоқда. Инглиз клуби ижара муддати якунига етгач, Араухони тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда. Бироқ агентнинг айтишича, Рональд ҳозирча келажаги ҳақида гапиришни ёки бирор қарор қабул қилишни истамаяпти.
«Рональд ўзини жуда яхши кўрсатмоқда, унинг ўйинларидан мамнунмиз. Аммо келажаги ҳақида гапириш ҳозирча жуда эрта. У ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда, «Ливерпуль»да ўйнаётганидан ва клуб ҳамда жамоадошларига ёрдам бераётганидан бахтли. Бу ҳақда унинг ўзи ҳам айтган», — деди Крняр.

Изоҳлар (0)