Аразлаган агент “Манчестер Юнайтед” ўйинчисини боши берк кўчага тиқиб қўйди
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек январь ойида бошқа жамоага ўта олмайди.
- Нидерландиялик футболчи ёзда уни “Эвертон”га ижарасини ҳал қила олмаган агенти Гвидо Альберс хизматларидан воз кечиб, октябрь ойида бошқа мутахассис Али Дурсан билан ҳамкорликни бошлаган эди.
Бироқ, Альберс ўз мижозини 18 ой муқаддам имзоланган шартномадан озод қилмагани боис, янги агент Доннининг трансфери бўйича иш бошлай олгани йўқ.
Қишки трансферлар вақтида Донни ван де Бекнинг бирор жамоага ўтиши амри маҳол. Дурсан трансфер шартлари бўйича музокара ўтказиш ваколатига эга эмас, чунки футболчи аввалги агенти билан шартнома орқали боғланган.
Уларнинг икки йиллик келишуви мавсум охирида якунланади. Агар бирор ўзгариш бўлмаса, ўйинчи Манчестерда қолишга мажбур, - деб ёзмоқда Daily Mirror нашри.
Фикрлар