Арбелоа "Реал" кийиниш хонасида тўлиқ қўллаб-қувватланмоқда

Альваро Арбелоа "Реал" футболчилари ишончини қозонишга муваффақ бўлди.

"Marca" маълумотига кўра, 43 ёшли мутахассис жамоа ичида ижобий муҳит яратгани, футболчиларни очиқ ҳимоя қилиши ва шахсий мулоқотларда аниқ позицияси билан ҳурмат қозонган.

Сўнгги натижалар ҳам футболчиларнинг ишончини янада мустаҳкамлади — "Реал" барча мусобақаларда кетма-кет 5 та ғалабага эришди. Жамоа аъзолари мураббийнинг тактикасига ишонишмоқда ва унинг ёрдамчиларидан ҳам мамнун.

Қайд этилишича, Арбелоани айниқса Винисиус Жуниор, Федерико Вальверде, Тибо Куртуа, Орельен Тчуамени ва Антонио Рюдигер қўллаб-қувватламоқда.

Шунингдек, у Арда Гюлер, Фран Гарсия ва Браим Диасга ҳам маъқул келган.

Манбага кўра, Арбелоа келаси мавсумда ҳам "Реал" бош мураббийи сифатида қолишни истамоқда ва жамоа етакчилари унинг бу қарорига тўлиқ қўшилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!