Арда Гюлер яна жароҳат олди

Яқиндагина жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтган Арда Гюлер "Реал" машғулотларида кўриниш берди. Мадридликларнинг "Лас-Пальмас"га қарши ўйинидан олдинги матбуот анжуманида Карло Анчелотти туркиялик вингер мазкур тўқнашувда ўз дебютини амалга ошириши мумкинлигини айтганди. Аммо бундай бўлмайди. 

"Реал" расмий саҳифаси орқали, Ардани машғулотларда жароҳат олганини тасдиқлади. Шу билан биргаликда, у 3 ҳафтага сафдан чиқди. 

Гюлер ёзда "Фенербахче"дан 20 миллион евро эвазига сотиб олинган. У ҳали бирорта марта янги клуби сафида майдонга туша олмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!