Арда Туран 9 йилдан сўнг "Галатасарой"га қайтди
“Галатасарой” собиқ футболчиси Арда Тураннинг трансферини эълон қилди.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 33 ёшли туркиялик футболчи “Галатасарой” билан “1+1” кўринишида шартнома имзолаган.
Эслатиб ўтамиз, Арда Туран 2011 йилда “Атлетико”га айнан “Галатасарой”дан кўчиб ўтган эди. 2015 йилда эса, у “Барселона”га қўшилган. У 2019 йилнинг декабридан буён эркин агент мақомида юрган эди.
Фикрлар