Арда Туран "Барселона"дан расман кетади

Туркиялик ярим ҳимоячи Арда Туран тез орада "Барселона"дан расман кетади.

Fotomac нашри тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчи фаолиятини "Галатасарай"да давом эттиради. Айтиш керакки, у айнан мана шу жамоа тарбияланувчиси ҳисобланади.

У истанбулликлар билан 2021 йилга қадар шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Туран 2018 йилнинг январидан буён "Истанбул" сафида ижарада тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида 39та ўйина майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!