Арда Туран “Шанхай Шэньхуа” билан музокаралар ўтказмоқда
Ads

 

Испаниянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Арда Туран фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда хориж матбуоти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, туркиялик хавбекка Хитойнинг “Шанхай Шэньхуа” клуби қизиқиш билдирмоқда. “Шанхай Шэньхуа” Арда Туран билан 3 йилга мўлжалланган шартнома борасида музокара ўтказган.

Хабарларга қараганда, каталонияликлар футболчиси Хитойда 20 миллион евро маош олиши кутилмоқда.