Арда Тураннинг ижара муддати вақтлироқ якунланди
2018-йил январидан буён "Истанбул" клубида ижарада тўп суриб келган "Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран муддатидан аввал Каталонияга қайтадиган бўлди.
Турк клуби футболчи билан икки ярим йиллик ижара шартномаси имзолаган эди. Бироқ футболчи қишда ўзини қўйиб юборишини жамоа раҳбариятидан сўраган.
Тураннинг "Барселона" билан шартномаси 2020 йил ёзида якунига етади. Олдинроқ, хавбек "Галатасарай"га қайтиши хабар қилинган эди.
Фикрлар