Аргентина терма жамоаси мухлислари учун муҳим хабар! Гап Лионель ҳақида (ФОТО)

Аргентина терма жамоаси матбуот хизмати расмий твиттерда бош мураббий Лионель Скалони билан шартнома узайтирилганини маълум қилди.

44 ёшли мутахассис ва Аргентина футбол федерацияси ўртасидаги янги келишув 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

2026

Эслатиб ўтамиз, Скалони Аргентина терма жамоасини 2018 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида терма жамоа Америка кубоги соҳиби ва Финалиссима ғолибига айланди, шунингдек, Қатардаги мундиалда чемпион бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!