Аргентина афсонаси Мессининг қайси клубга ўтиши кераклигини айтди

Аргентина футболи афсоналаридан бири ҳисобланадиган Хорхе Вальдано Мессининг АПЛга ўтиши тўғри қарор бўлмаслигини айтиб ўтди:

"Билмадим, дунёнинг энг рақобатли лигаси Месси учун қанчалик мос тушади. Фикримча, Париж Лео учун кўпроқ қулайликлар туғдира олади. У Францияда фаолиятининг сўнгги йилларини ҳам мўъжизавий ўйинлар билан ўтказа олади. 

Барчага маълумки, Месси курашувчан йигит ва доим спорт формасини юқори даражада ушлаб туришга интилади. У ҳеч қачон захирада катта ўйинлардан четда қолиб кетишга рози бўлмайди", - дейди 64 ёшли собиқ футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!