Аргентина бош мураббийи: Месси нима ҳақда ўйлаётганини билмайман
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ҳужумчи Лионель Мессининг терма жамоадаги фаолиятини давом этишини истайди.
Эслатиб ўтамиз, 35 ёшли ПСЖ ҳужумчиси бугун Аргентина терма жамоаси сафида Кюрасаога қарши ўртоқлик учрашувида (7:0) хет-трик қайд этди ва терма жамоада киритган голлари сонини 102 тага етказиб олди.
“Мен унинг ички туйғуларини била олмайман. У нимани ўйлаётганини ва нима қилишини билмайман. Мен унинг ўйнашини, майдонда бўлишини хоҳлайман. Мен унинг ўйнашда давом этишини истардим.
Терма жамоа учун 102 та гол? Умид қиламанки, унинг голлари бунданда кўпроқ бўлади. У бу эътирофга лойиқ”, - деди Аргентина терма жамоаси бош мураббийи.
Фикрлар