Аргентина футбол федерацияси Скалонининг келажаги борасида қарор чиқарди
Ads

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Америка кубогидаги муваффақиятсизликка қарамай, ўз лавозимида қоладиган бўлди.

Goal.com нашри тарқатган хабарга кўра “альбасетлар” 41 ёшли мутахассис билан шартномани 2022 йилга қадар узайтиришади. Айтиш керакки, томонлар ўртасидаги амалдаги келишув жорий йил охиригача имзоланган.

Шундан келиб чиқадиган бўлсак, Скалони Аргентина терма жамоасини ЖЧ-2022га тайёрлайди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси Америка кубогида 3-ўринни қўлга киритди.