Аргентина президенти терма жамоанинг муваффақият сирини айтди
Аргентина президенти Альберто Фернандес терма жамоанинг ЖЧ-2022 ярим финалида Хорватия устидан қозонган ғалабаси (3:0) ҳақида фикр билдирди.
"Ушбу футболчилар, мураббийлар штаби ва бутун делегация Аргентинани энг юқори чўққига олиб чиқишди, йигитлар жаҳон чемпионатини ажойиб тарзда ўтказишмоқда. Аргентина шон-шуҳрат сари йўл ҳар доим жамоавий меҳнат орқали юзага келишини кўрсатиб қўйди", деб ёзди Фернандес Твиттерда.
Икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланмиш аргентиналиклар тарихда олтинчи марта жаҳон чемпионати финалига чиқди ва финалда 18 декабрь куни Франция ва Марокаш жамоалари ўртасидаги ўйин ғолибига қарши майдонга тушади.
Фикрлар